Агар европаликлар муаммо хоҳласа, буни олишади – Лукашенко

Олам

image

Беларусь Президенти Александр Лукашенко Ғарбнинг Минскни санкциялар билан қўрқитишга уринишини асосий муаммолардан бири деб атади. Лукашенко бу ҳақда Беларусь Бош вазири Роман Головченко билан музокарада айтиб ўтган.

“Агар европаликлар ушбу санкциялар билан боғлиқ ҳолда муаммоларни хоҳласалар, улар буни олишади. Мен бошқа ҳеч нарса демайман. Вақт кўрсатади. Мамлакатимиздаги Европанинг энг йирик лойиҳалари ва Беларусь ҳудудида ташкил этилган корхоналар тўғрисида маълумот беринг, уларнинг ишларини кўриб чиқайлик”, дея кўрсатма берган Лукашенко.

Шунингдек, Президент ҳукуматга Ташқи ишлар вазирлиги билан биргаликда Ғарбнинг Беларусдаги гуманитар дастурлари ишини текширишни буюрган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

305

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг