Афсонавий Тайсон яна рингга қайтади

Спорт 15786
image

Афсонавий спортчи, супер оғир вазн тоифасида тарихдаги энг кучли боксчилардан бири бўлган Майк Тайсон профессионал боксга яна қайтади. Бу ҳақда “Dailymail” нашри хабар берди

Cобиқ спортчининг мураббийи Рафаэл Кордейро унинг жангга қайтишини маълум қилган. Унинг сўзларига кўра, Тайсон 2021 йилнинг сентябрь ойида жанг ўтказади.

“Биз машқ қилишда давом этмоқдамиз. У — спортчи, ҳар доим машқ қилади, лапа уриш учун залга келади. Ўйлашимча, сентябрь ойида жанг ўтказилади. Рақибнинг кимлигини эса ҳали аниқ билмайман. “Legends Only League” компанияси ушбу иш устида ишламоқда ҳамда музокаралар ўтказмоқда. Шундай қилиб, биз сентябрь ойида жанг қиламиз. Албатта, мухлислар Майкни соғинган”, дейди Тайсоннинг мураббийи.

Эслатиб ўтамиз, Майк Тайсон 2020 йилнинг 29 ноябрида ҳам боксга қайтиб, Рой Жонс билан жангда рингга тушган ва унда дуранг натижа қайд этилган.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 870
Рейтинг: 3
t
×