Афғонистондан Ўзбекистон орқали наркотик ташиш ҳолатлари кўпайгани айтилди

Жамият

image

Афғонистондан Ўзбекистон транспорт инфратузилмаси орқали гиёҳванд моддаларини олиб ўтишга уринишлар кўпайган. Бу ҳақда Гиёҳванд моддаларни назорат қилиш миллий ахборот-таҳлил маркази раҳбари Олим Нарзуллаев бугун, 20 апрель куни Тошкентда ўтган ШҲТга аъзо давлатларнинг наркотик моддаларнинг ноқонуний айланишига қарши курашиш бўйича ваколатли органлари раҳбарларининг йиғилишида маълум қилди

“Афғонистондан Шимолий йўналиш орқали гиёҳванд моддалар савдосининг ҳажми ошмоқда. Айниқса, минтақа мамлакатлари билан фаол интеграция жараёнлари фонида уларнинг ҳудудлари орқали асосий гиёҳванд моддаларнинг оқими ортмоқда. Хусусан, Ўзбекистон транспорт инфратузилмаси орқали гиёҳванд моддаларни олиб ўтишга уринишлар кўпайган”, дейди Олим Нарзуллаев.

Ўтган йилда тўхтатиб қолинган наркотик ҳажми 1864,4 килограммни ташкил этган, бу 2020 йилга нисбатан 20,9 фоизга кўп.

Айтиш жоизки, жорий йилнинг 3 апрель куни Афғонистонда ҳокимият тепасига келган “Толибон” радикал ҳаракати бутун мамлакат бўйлаб кўкнори етиштиришни тақиқлаганди.

Маълумот ўрнида, АҚШ ўз қуролли кучларини мамлакатдан олиб чиқиш қарорини эълон қилганидан сўнг, “Толибон” Афғонистон устидан назорат ўрнатиш учун кенг кўламли операция бошлади. 2021 йил 15 августда “Толибон” жангсиз Қобулга кирди, Президент Ашраф Ғани эса республикани тарк этди. 6 сентябрь куни “Толибон” бутун Афғонистон ҳудуди устидан назорат ўрнатилгани ҳақида, 7 сентябрда эса қонунийлиги ҳали ҳеч бир давлат томонидан тан олинмаган муваққат ҳукумат таркибини эълон қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

145

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг