Афғонистондаги ягона спорт канали “Толибон” чеклови сабаб фаолиятини тўхтатди

Спорт 2631
image

Афғонистонда мавжуд бўлган ягона спорт телеканали “3 Sport” ўз фаолиятини тўхтатишга мажбур бўлди. Бу ҳақда “Sports.ru” портали хабар берди.

Хабарга кўра, мамлакатда спорт ўйинларини ёритиш ва спортни тарғиб қилишга ихтисослашган ягона телеканалнинг эфирдан узилишига молиявий муаммолар ва “Толибон”нинг чекловлари сабаб бўлган. 

“Телеканал фаолияти тўхтатилганининг асосий сабаби – иқтисодий қийин вазиятга тушиб қолганимиз ва “Толибон”нинг барча ОАВ қаторида бизга ҳам чекловлар жорий қилгани билан боғлиқ”, дейди “3 Sport” раҳбарларидан бири Шафиқулло Салим.

Қайд этилишича, сўнгги вақтларда телеканал мухбирлари ва журналистлар тадбир ёки маросимларни ёритишда турли тўсқинликларга дуч келишган.

Маълумотларга кўра, Афғонистонда толиблар ҳукмронлиги бошлангач, ўтган икки ой давомида 150 дан ортиқ ОАВ фаолиятини тўхтатишга мажбур бўлган.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 114
Рейтинг: 3
t
×