Адолат пародияси – БМТ вакили Қошиқчи қотиллиги бўйича судга шубҳа билдирди

Олам

image
Ота-онам бир кунда қаришган – 10 ёшида поезд тагида қолган Муроджон билан суҳбат north_east

Ота-онам бир кунда қаришган – 10 ёшида поезд тагида қолган Муроджон билан суҳбат

Қирғизистонлик бахши мустақиллик байрамида сиёсатни танқид қилиб қўшиқ куйлади north_east

Қирғизистонлик бахши мустақиллик байрамида сиёсатни танқид қилиб қўшиқ куйлади

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг суддан ташқари қотиллик бўйича махсус маърузачиси Агнес Калламард Саудия Арабистони судининг журналист Жамол Қошиқчининг қотилларига нисбатан чиқарган ҳукмини юқори мартабали шерикларига жазодан қочишга имкон берган "адолат пародияси" деб атади. 

“Саудия Арабистони прокурори бугун ушбу адолат пародияси доирасида яна бир ҳаракатни амалга оширди. Аммо бу жумлаларда ҳеч қандай ҳуқуқий ёки ахлоқий қонунийлик мавжуд эмас”, дейди Калламард. 

Унинг сўзларига кўра, журналистнинг ўлдирилиши бўйича суд жараёни "на ҳалол, на адолатли ва на ошкора" ўтган. 

"Ёлланган бешта қотил 20 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди, аммо Жамол Қошиқчининг ўлдирилишини ташкил қилган ва қўллаб-қувватлаган юқори лавозимли амалдорлар бошиданоқ эркинликда қолмоқда - тергов ва суд уларга деярли тегмади", деб ёзган Калламард Twitter’даги саҳифасида. 

Жорий йилнинг 3 июль куни Туркияда Жамол Қошиқчининг қотилларига нисбатан суд бошланган эди. Унда иштирок этган Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг суддан ташқари қотиллик бўйича махсус маърузачиси Агнес Калламард судга Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмоннинг ҳам жалб қилиниши кераклигини айтганди

"Давлат тепасида турган шахс, валиаҳд шаҳзода Муҳаммад бин Салмоннинг шахсий жавобгарлигига келсак, у ўз мамлакатидаги ҳар қандай жиддий терговдан яхши ҳимояланган",  дейди Калламард. 

Кеча, 7 сентябрь куни Саудия Арабистони судида Истанбулдаги Саудия Арабистони Бош консуллиги биносида “The Washington Post” газетаси журналисти Жамол Қошиқчининг ўлдирилиши юзасидан маҳкама бўлиб ўтгани ҳақида хабар берган эдик. 

Қироллик Бош прокуратурасининг расмий вакили қотилликда айбланган саккиз кишининг беш нафарига 20 йил қамоқ жазоси тайинлангани, бир киши ўн ва яна икки нафар айбланувчи етти йилга қамалганини маълум қилди. 

Расмий Анқара мазкур қотиллик бўйича судни Саудия Арабистонида эмас, балки Қошиқчи ўлдирилган Истанбулда ташкил этилиши тарафдори эканини маълум қилиб, Ар-Риёдни журналистнинг қотиллигига алоқадорларни экстрадиция қилишга чақирди.

Маълумот ўрнида

Ар-Риёд сиёсатига оид танқидий мақолалари билан танилган Қошиқчи 2017 йилдан бери АҚШда яшаб, “The Washington Post” газетасида ишлаган. У 2018 йилнинг 2 октябрь куни ўз мамлакатининг Истанбулдаги бош консулхонасига ташриф буюрганида ғойиб бўлган. 20 октябрь куни Саудия расмийлари журналист тўқнашув натижасида дипломатик ваколатхона биносида ўлдирилганини хабар қилди. 

Саудия Арабистони Бош прокурори 2018 йил 15 ноябрда терговнинг дастлабки натижаларини эълон қилди: қиролликнинг 11 фуқароси қотилликка алоқадорликда айбланиб, улардан беш нафари ўлим жазосига маҳкум этилди. 

Ўтган йилнинг декабрь ойида Саудия Арабистонида яна уч кишига жами 24 йиллик қамоқ жазоси тайинланган эди. 

Истанбул прокуратураси эса Қошиқчини ўлдиришда гумон қилинган 20 кишига қарши даъво аризасини тайёрлади. Унда уларга умрбод қамоқ жазоси талаб қилинган.


Мақола муаллифи

Теглар

Жамол Қошиқчи Агнес Калламард

Баҳолаганлар

13

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг