Абитуриентлар диққатига: кириш имтиҳонларида тест топшириладиган фанлар тасдиқланди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 10-сон баёни билан 2021-2022-ўқув йили учун республика олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига мос тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси, тест топшириқлари сони ҳамда баҳолаш мезонлари тасдиқланди. Бу ҳақда Давлат тест маркази хабар бермоқда.

Унга кўра, бу йил кириш имтиҳонларида максимал балл 280,5 баллни ташкил қилади. Учта мажбурий фан блокидан имтиҳон олинади: она тили, математика ва Ўзбекистон тарихида жами 45 та савол бўлиб, уларнинг ҳар бирига 2,1 баллдан берилади. Таълим йўналишига мос фанларгаа 3,1 баллдан берилади. Бу блокда 2 тадан фан бор. Абитуриентлар жами 5 та фандан тест топширади.

Бундан ташқари, қабул комиссияси тест билан биргаликда ижодий имтиҳон топшириладиган йўналишларни ҳам тасдиқлаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

3365

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг