Ўзбекистондаги беморлар коронавирусни қандай юқтириб олгани очиқланди

Жамият

image

Бутун дунё бўйлаб пандемия даражасига кўтарилган коронавирус COVID-19 инфекциясинининг Ўзбекистонда аниқланганига 18 кун тўлди. Бу орада беморлар 190 нафарга етди. 

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги жорий йилнинг 2 апрель ҳолатига кўра коронавирус аниқланган беморларнинг қай йўл билан ушбу инфекцияни юқтириб олгани билан боғлиқ маълумотларни очиқлади. 

Қайд этилишича, 190 нафар бемордан 72 нафари чет элда бўлган ва улар Ўзбекистонга қайтганида коронавирус инфекцияси аниқланган. Қолган 112 нафар бемор эса мамлакат ичида яқин мулоқот ва мулоқот йўли орқали инфекцияни юқтириб олган. 

Инфекция манбаи 185 кишида тўлиқ аниқланган, 5 кишида эпедимик суриштирув давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Айни вақтгача коронавирусга чалинганлар 190 нафарга етди. Уларнинг 12 нафари касалликдан фориғ бўлди, 2 киши вафот этди.

Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг, #UydaHayotBor


Мақола муаллифи

Теглар

коронавирус Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

1562

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made