А Серия. Илк турда “Юве”да жанговар дуранг, “Наполи” ва “Рома”да ғалаба

Спорт 1116
image

Кеча, 22 август куни Италия чемпионатининг 1-туридан ўрин олган яна 4 та учрашув ўз якунига етди.

“Ювентус” меҳмонда “Удинезе” билан баҳс юритиб, икки тўп фарқидаги ғалабани қўлдан чиқарди. Дибала ва Куадрадонинг голларига Перейра ҳамда Деулофеу жавоб беришди. Ўйин якуни арафасида захирадан майдонга тушган Роналду боши билан гол киритди, бироқ унинг голи офсайд сабабли бекор қилинди. Учрашув 2:2 ҳисобида якунланди.

“Болонья” эса дебютант “Салернитана” устидан иродали ғалабага эришди. Мезбонлар сафида Арнаутович дебют ўйинидаёқ гол урди, икки жамоадан жами уч футболчи майдондан четлатилди. Ўйин 3:2 ҳисобида “Болонья”нинг ғалабаси билан якунланди.

“Наполи” илк турда дебютант “Венеция”га қарши учрашув ўтказди. Ўйин Лоренцо Инсинье ҳамда Элиф Элмаснинг голлари эвазига “Наполи”нинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Бугун илк турнинг сўнгги икки баҳси бўлиб ўтади. 21:30 да “Кальяри” ўз уйида “Специя”ни қабул қилса, 23:45 да “Милан” “Сампдория” майдонига сафар уюштиради.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 18
Рейтинг: 3.1
t
×