Аҳолининг фикрисиз шаҳар жамоат жойларини ўзгартириш мумкин эмас – Мирзиёева

Жамият

image

Жамоат ва шаҳар аҳолисининг фикрини эътиборга олмасдан шаҳар жамоат жойларини тубдан ўзгартириш мумкин эмас. Бу ҳақда Масс-медиа фонди Васийлик кенгаши раиси ўринбосари Саида Мирзиёева маълум қилди.

Унга кўра, шаҳар жамоат жойлари, айниқса яшил боғ ҳудудлари муҳофаза қилиниши, асралиши ва кенгайтирилиши лозим.

“Жамоат ва шаҳар аҳолисининг фикрини эътиборга олмасдан уларни тубдан ўзгартириш мумкин эмас”, деб ёзади у.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳар ҳокимлигининг расмий веб-сайти ҳамда ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллигига бағишлаб барпо этиладиган “Истиқлол” мажмуаси бўйича эълон қилинган танлов қизғин мунозараларга сабаб бўлди.

Бунда асосий эътироз “Истиқлол” мажмуаси Тошкентнинг ўз тарихига эга бўлган “Мовий гумбазлар” хиёбонида қурилишига бўлган. Негаки, мажмуа қурилиши у ердаги кўп йиллик дарахтларнинг кесилиб кетишига олиб келиши мумкин эди.

“Бугундан эътиборан Тошкент шаҳар Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси томонидан “Истиқлол” мажмуаси барпо этилиши белгиланган ҳудуддаги барча дарахтлар хатловдан ўтказилади ва муҳофазага олинади”, дейилади ҳокимлик баёнотида.

Унга кўра, Тошкент шаҳар Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси томонидан “Истиқлол” мажмуаси барпо этилиши белгиланган ҳудуддаги барча дарахтлар хатловдан ўтказилади ва муҳофазага олинади.

Бундан ташқари, “Истиқлол” мажмуаси қурилиши билан боғлиқ танлов шартларида “Мовий гумбазлар” ресторани бузилиши кўзда тутилмаганлиги сабабли, ушбу масала танловга тақдим этиладиган лойиҳаларда ўз аксини топиши шарт.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

115

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг