Аҳолини уй-жой билан таъминлашга 18 трлн сўм ажратилади

Жамият

image

Айни пайтда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтаётган видеоселектор йиғилишида ҳудудларда ипотека дастурларини амалга ошириш, кўп квартирали уй-жойлар массивларини барпо этиш, уларни инфратузилма билан таъминлаш ҳамда хизмат кўрсатиш тизимини такомиллаштириш бўйича амалга оширилаётган ишлар муҳокама этилмоқда. 

Маълум қилинишича, жорий йилги “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари, ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш ҳамда аҳолини уй-жой билан таъминлаш доирасида 7 минг 794 та қишлоқ ва маҳаллада бажарилиши лозим бўлган аниқ ишлар белгиланиб, бунга 18 триллион сўм маблағ йўналтирилади.

Бундан ташқари, аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш, ички йўлларни қуриш ва таъмирлаш ишларига яна қўшимча 300 миллион доллар ажратилган.

Натижада биргина ичимлик суви таъминоти соҳасида 1 минг 400 километр тармоқлар қурилди ва реконструкция қилинган, 8,5 минг километр ички йўллар таъмирланган. Ўтган даврда 2 минг километр электр тармоқлари тортилиб, мингта трансформаторлар янгиланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

204

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг