Аҳоли орасида махсус жисмоний синов ўтказилади. Ғолибларга имтиёзлар берилади

Жамият

image

2021 йилдан аҳолининг жисмоний тайёргарлиги ва саломатлиги даражасини белгиловчи “Жисмоний тайёргарлик даражаси” синовлари жорий этилади. Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов тақдим этган жисмоний тарбия ва спорт соҳасига оид 2021 йилги режаларда шу ҳақда маълум қилинган.

Мазкур синовларнинг махсус талабларини бажарган ва ғолиб бўлганларни тақдирлаш бўйича уларга ёш тоифасига қараб қуйидаги имтиёзлар берилади:

•    тегишли спорт разрядлари ва унвонлари;
•    сафарбарлик чақируви резервидаги ҳарбий хизмат учун тўловларга 50 фоиз чегирма;
•    муддатли ҳарбий хизматга юборилишида юқори устунликка эга бўлиш;
•    “Темурбеклар мактаби”га имтиёзли кириш;
•    олий таълим муассасалари талабаларини амалдаги стипендия миқдорида бир марта рағбатлантириш;
•    республика миқёсида ишга ёки ўқишга қабул қилинишида жисмоний тайёргарлик талаб этиладиган барча ижодий имтиҳонлардан озод бўлиш.

Аввалроқ, ҳудудлар бўйлаб 6 та спорт тури бўйича йил давомида мусобақалар ўтказилиши ҳақида хабар берган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

спорт

Баҳолаганлар

82

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг