Аэропорт “стоянка”сида ўғрилик қилганлар ушланди
Жамият
−
22 Октябрь 2019
5557Аввалроқ, шу йилнинг 17 октябрь куни тахминан соат 13:00да Сергели туманида номаълум шахс Ислом Каримов номидаги "Тошкент"халқаро аэропорт ёнидаги автотураргоҳда бўла туриб, 40 ёшли М.С. томонидан қаровсиз қолдирилган сумка ўғирлаб кетгани ҳақида хабар берган эдик.
Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси хабарига кўра, олиб борилган тезкор-тергов тадбирлари давомида ИИББ ходимлари томонидан ғаразгўйларнинг шахси аниқланди. Кўрилган чоралар натижасида 28 ёшли қашқадарёлик Роман Л. ва 21 ёшли фарғоналик Сайёра О.лар қўлга олинди.
Зеро, "Қинғир ишнинг қийиғи барибир чиқади" деган нақл бежиз айтилмаган.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023