90 нафар абитуриент учун алоҳида тест синовлари ўтказилади – ДТМ

Жамият

image

Олий таълим муассасаларига кириш учун ўтказилган тест синовлари жараёнида тана ҳарорати юқорилиги сабаб имтиҳондан четлаштирилган абитуриентлар учун жорий йилнинг 17 сентябрь куни қайта тест синовлари ўтказилади. Бу ҳақда Давлат тест маркази директори ўринбосари Сардор Ражабов маълум қилди.  

Таъкидланишича, Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 2020 йил 19 июндаги 1-сон баёнига мувофиқ, тана ҳарорати 37⁰ C дан юқорилиги сабабли имтиҳонлардан четлаштирилган абитуриентлар учун 17 сентябрь куни тест синовлари ўтказилади. 

Ушбу, тест синовларига киритилмаган абитуриентлар Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида тайёрланган стадион ва хиёбонларда имтиҳон топширади.

Маълумот учун, бу йилги олий таълим муассасаларига кириш тест синовларида1 млн 304 194 нафар абитуриентдан 1 млн 240 614 нафари (95,1 фоизи) иштирок этган. 63 580 нафар(4,9 фоизи) абитуриент эса турли сабабларга кўра тест синовларида иштирок этмаган.

Aҳрорбек Ҳайруллаев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

216

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг