Хива Турк дунёсининг маданий пойтахти бўлиши кутилмоқда

Жамият

2020 йилда Ўзбекистоннинг Хива шаҳри Турк дунёсининг маданий пойтахти деб эълон қилиниши кутилмоқда. Шаҳар ушбу номга даъвогарлар рўйхатидан ўрин олган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг маслаҳатчиси Жаҳонгир Хидайходжаев маълум қилди. 

Турк дунёси маданий пойтахти сифатида ҳар йили Туркий тилли давлатлар шаҳарларидан бири танлаб олинади. 2018 йил ушбу ном Туркиянинг Кастамону шаҳрига насиб этган эди. 2019 йилда эса бу мақомга Қирғизистоннинг Ўш шаҳри эгалик қилмоқда. 

Мазкур мақом Турксой халқаро маданияти ташкилоти томонидан берилади. Ташкилот Озарбайжон, Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркия, Туркманистон иштирокида1993 йил 12 июлда ташкил топган. Унинг бош қароргоҳи эса Туркиянинг Анқара шаҳрида жойлашган. Ҳозирги вақтда ташкилотга 13 мамлакат аъзо. 

Эслатиб ўтамиз, бироз аввал Бухоро шаҳри 2020 йилда “Ислом маданияти пойтахти” деб эълон қилинган эди. 2007 йил ушбу мақом пойтахт Тошкентга насиб қилган. 

 


Мақола муаллифи

Теглар

Хива Турк дунёсининг маданий пойтахти

Баҳолаганлар

16

Рейтинг

2.7

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг