Шаҳобиддин чорак финалга чиқди

Спорт

image

Россиянинг Екатеринбург шаҳрида ўтказилаётган  бокс бўйича жаҳон чемпионати  давом этяпти.

Бугун, 17 сентябрь кунги беллашувларда Ўзбекистон вакилларидан биринчи бўлиб Шаҳобиддин Зоиров (52 килограмм) чорак финал йўлланмаси учун рингга кўтарилди.

Шаҳобиддин қирғизистонлик Азат Усеналиевга қарши баҳс олиб бориб, жангда ўз устунлигини намойиш этиб (5:0), кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритди.

У энди болгариялик Даниэл Панев Асеновга қарши финал йўлланмаси учун жанг қилади.

Кун давомида Ўзбекистон бокс терма жамоасининг яна 5 нафар вакили чорак финал йўлланмаси учун рингга чиқади.
Булар:

91 килограмм вазн тоифасида: Санжар Турсунов – Санжит Санжит (Ҳиндистон)
57 килограмм вазн тоифасида: Миразиз Мирзахалилов – Муҳаммад Ҳамоут (Марокаш)
 69 килограмм вазн тоифасида: Бобоусмон Батуров – Деланте Жонсон (АҚШ)
81 килограмм вазн тоифасида:Дилшод Рўзметов – Андре Паул Арадоай (Руминия)
+91 килограмм вазн тоифасида: Баҳодир Жалолов – Цотне Рогава (Украина).

Ring B: Санжар Турсунов - Санжит, 17:40дан сўнг, Миразизбек Мирзахалилов - Муҳаммад Ҳамут, 19:25 дан сўнг, Бобоусмон Батуров - Деланте Жонсон, 19:55дан сўнг,  Дилшодбек Рўзметов - Андреи Арадоай, 21:20 дан сўнг, Баҳодир Жалолов - Цонте Рогава, 22:30дан сўнг.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Шаҳобиддин Зоиров

Баҳолаганлар

17

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг