Ботир Хўжаевга янги биринчи ўринбосар тайинланди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарори билан Олимхон Бакиевич Рустамов иқтисодиёт ва саноат вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Олимхон Рустамов 1966 йилда туғилган, 1989 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган. 2005-2014 йилларда Ҳисоб палатасида бош инспектор, 2014-2016 йилларда — Навоий кон-металлургия комбинати бош директори ўринбосари лавозимларида ишлаган. 2016−2017 йилларда "Ўзбекнефтгаз" раисининг иқтисодиёт ва молия бўйича ўринбосари бўлган. 

У бугунгача  Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди.

Иқтисодиёт ва саноат вазирининг собиқ биринчи ўринбосари Равшан Ғуломов шу йилнинг июль ойида Ўзбекистон Республикаси Президентининг иқтисодиёт соҳаларини ривожлантириш, инвестиция ва ташқи савдо сиёсатини амалга ошириш масалалари бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Олимхон Рустамов ўринбосар бўлди

Баҳолаганлар

56

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар