8 та Tahoe, миллионлаб доллар. Паралимпиячиларни тақдирлаш маросимидан фоторепортаж

Спорт 8467
image

Кеча, 6 сентябрь куни Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинларида иштирок этган Ўзбекистон делегацияси Япониядан Тошкентга қайтиб келди. Паралимпиячилар Бош вазир Абдулла Арипов бошчилигида Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида кутиб олинди. 

Шундан сўнг, улар 2 қаватли автобусларда пойтахт кўчалари бўйлаб сайр қилган ҳолда яқинда очилган “Янги Ўзбекистон” боғига борди.

Боғда паралимпиячиларни тақдирлаш маросими ҳамда ушбу дастурдан ўрин олган концерт ҳам бўлиб ўтди. Олтин медали қўлга киритган спортчиларга 200 минг АҚШ доллари, Tahoe русумли автомобиль ҳамда Тошкент шаҳридан 3 хонали турар жой, кумуш медали эгаларига эса 100 минг АҚШ доллари, Traverse автомобили ҳамда Тошкентдан 2 хонали уй, бронза медали соҳибларига эса 50 минг АҚШ доллари, Traiblazer автомобили ва пойтахтдан 1 хонали уй совға қилинди.

Маълумот учун, Ўзбекистон делегацияси Токиодаги ёзги Паралимпиада баҳсларида 8 та олтин, 5 та кумуш ва 6 та бронза медалларини қўлга киритди ва умумжамоа ҳисобида юришни 16-ўринда якунлашди.

Қуйида спортчиларни кутиб олиш ҳамда тақдирлаш маросимидан фотогалереяни томоша қилишингиз мумкин:

 

 

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 174
Рейтинг: 3.1
t
×