8 ҳудудда 100 дан ортиқ одам коронавирусга чалинди

Жамият

image

Бугун, 9 октябрь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 111 нафарга ошиб, 60 233 нафарни ташкил этмоқда. 

Янги касалланиш ҳолатларининг:

•    54 нафари Тошкент шаҳрида, 
•    15 нафари Жиззах вилоятида, 
•    12 нафари Қашқадарё вилоятида, 
•    10 нафари Фарғона вилоятида, 
•    8 нафари Қорақалпоғистон Республикасида, 
•    5 нафари Наманган вилоятида, 
•    5 нафари Сурхондарё вилоятида, 
•    2 нафари Тошкент вилоятида аниқланган. 

Шу билан бирга, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Айни пайтда Ўзбекистонда 56 976 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (95 фоиз) соғайган. 

Ҳозирда мамлакатда 2 760 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

46

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг