+78. Тошкент ва Наманганда аҳоли орасида коронавирус аниқланди

Жамият

image

Бугун, 6 июль соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 78 нафарга ошиб, 10362 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Янги касалланиш ҳолатларининг 33 нафари Карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида, 29 нафари Тошкент шаҳрида аҳоли орасида, 16 нафари Наманган вилоятида (шундан 4 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 10 нафари аҳоли орасида, 2 нафари эса халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчисида) аниқланган.

Бугун Тошкент шаҳридаги тиббиёт муассасаларида 62 нафар, Жиззах вилоятида 22 нафар, Қорақалпоғистон Республикасида 8 нафар, Наманган ва Сурхондарё вилоятларида 7 нафар, жами 106 нафар бемор тузалди.

Шундай қилиб Ўзбекистонда 6628 (+106) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (64 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатда 3697 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. 


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

234

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг