7 ёшли учувчи Илон Маск билан биргаликда Марсга учишни хоҳламоқда

Олам

image

Угандада 7 ёшли бола авиация соҳасидаги билимларини намойиш этиб, шов-шувга айланди. Бу ҳақда "Reuters"га асосланиб хабар берилган. 

Қайд этилишича, боланинг исми Грэм Шема. У Cessna 172 самолётида амалиётчи учувчи сифатида уч марта парвоз қилган. Болакай Уганда Транспорт вазири ва Германия элчиси томонидан учрашувга ҳам таклиф қилинган. 

Грэм космонавт бўлишни ва Марсга боришни исташини айтган. 

"Менинг кумирим - Илон Маск. Мен ундан космик нарсалар ҳақида кўпроқ билишни ва у билан бирга Қизил сайёрага учишни хоҳлайман", деган бола.

Грэмнинг онаси Шамим Мванайшанинг айтишича, у уч ёшлигида пастлаб учган полиция вертолёти бувисининг уйи томини учириб юборган. Ўша дақиқадан бошлаб, болада учувчиликка қизиқиш пайдо бўлган. 

Таъкидланишича, ўтган йили Мванайша маҳаллий авиация академиясига ўғлининг ҳужжатларини топширган ва Грэм беш ой давомида самолётларнинг хусусиятлари тўғрисида маърузалар тинглаган. 

Жорий йилнинг январь ойидан март ойигача бола иккинчи учувчи сифатида уч марта самога парвоз қилган. Ўшандан бери у авиация назарияси ва космик тадқиқотлар билан шуғулланади. 

Журналистларнинг фикрига кўра, Грэмни бемалол дунёдаги энг ёш учувчилардан бири деб аташ мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

Уганда учувчи

Баҳолаганлар

73

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг