30 апрель куни ҳам банклар ишлаши белгиланди

Жамият

image

Эртага, 30 апрель куни банк тизими, молия ва солиқ идоралари одатдаги режимда хизмат кўрсатади. Бу ҳақда Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов томонидан имзоланган фармойишда белгиланган.

Қайд этилишича, мазкур қарор давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармаларига тўловлар ҳамда пенсия ва нафакалар бўйича хисоб-китобларни муваффақиятли амалга ошириш, шунингдек, иқтисодиётда тўловлар узлуксизлигини таъминлаш максадида имзоланган.

“Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармаларига тўловлар ҳамда пенсия ва нафакалар бўйича хисоб-китобларни муваффақиятли амалга ошириш, шунингдек, иқтисодиётда тўловлар узлуксизлигини таъминлаш мақсадида банк тизими, молия ҳамда солиқ идораларининг айрим ходимларини 2022 йил 30 апрель – шанба куни қонунчиликда белгиланган тартибда ишга жалб қилишга рухсат этилсин”, дейилади фармойишда.

Маълумот учун, одатда банк тизими, молия ҳамда солик идоралари ҳафтада беш кун фаолият юритади.

Эслатиб ўтамиз, Рамазон ҳайити муносабати билан ўзбекистонликлар 5 кун дам олиши белгиланган. 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

169

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг