21 август куни хайрия ҳашарида 3 млрддан зиёд маблағ сарфланди

Жамият

image

Кеча, 21 август куни “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” ғояси асосида умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилди. Унинг якунлари бўйича Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ахборот берди

Қайд этилишича, умумхалқ хайрия ҳашари давомида қуйидаги ишлар амалга оширилган. Жумладан:
•    14 минг 71 гектардан ортиқ майдонлар ободонлаштирилиб, санитар тозаланган;
•    12 минг 60 тоннадан зиёд чиқиндилар чиқариб ташланган; 
•    12 минг 419 км узунликдаги ариқ ва лотоклар тозаланган;
•    9 минг 287 та қабристон ва 711 та зиёратгоҳлар ободонлаштирилиб, тартибга келтирилган;
•    5 млн 250 мингдан зиёд дарахтлар оқланиб, уларга шакл берилган. 

Хабарга кўра, ушбу тадбирларни амалга ошириш учун 8 минг 460 та техника воситалари жалб этилган.

Шунингдек, ҳашар куни аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига беминнат мурувват ёрдамлари кўрсатиш бўйича қуйидаги тадбирларни амалга оширилган. Хусусан:
•    5 минг 947 та кам таъминланган оилаларнинг 168 минг м2дан зиёд уй-жойлари ҳашар йўли билан таъмирланган; 
•    10 минг 297 нафар эҳтиёжманд оилаларга, шундан 3 456 нафар ногирон ва ёлғиз қарияларнинг ҳолидан хабар олиниб, уларга моддий ёрдамлар кўрсатилган.
Мазкур хайрия тадбирлари орқали 3 млрд. 193 млн сўмдан ортиқ, шундан 189,0 млн. сўмдан ортиқ маблағ “Маҳалла” фонди ҳисобидан аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига беминнат мурувват ёрдамлари кўрсатишга сарфланган.

Бундан ташқари, ҳашар куни маҳаллаларда 141 та савдо ва маиший хизмат кўрсатиш ва бошқа объектлар, шундан:
22 та маиший хизмат кўрсатиш шахобчалари (гўзаллик салони, сартарошхона, кутубхона, дорихона, новвойхона, нуронийлар маркази ва бошқалар);
25 та савдо объектлари, 9 та ишлаб чиқариш цехи, 34 та маҳалла биноси, 7 та болалар спорт майдончалари, 44 та бошқа объектлар  фойдаланишга топширилган.

Ўтказилган умумхалқ хайрия ҳашарида 9 млн. 700 мингдан зиёд фуқаролар, шундан 5 млн. 664 минг нафардан ортиқ ёшлар иштирок этган.

Маълумот учун — август ойи давомида Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида ободонлаштириш ва тозалик ойлиги тасдиқланган режа асосида кам таъминланган оилалар, ёлғиз қариялар, ногиронлар ҳолидан хабар олиш, моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиш, шунингдек, янги маҳалла биноси, гузарлари ва болалар майдончаларини қуриш ва таъмирлаш ишлари билан давом этади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

27

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг