2021 йилда 60 та давлат хизмати электронлаштирилади

Жамият 4655

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил, 29 декабрда Олий Мажлисга йўллаган мурожаатномасида 2021 йилнинг охирига қадар электрон давлат хизматларини 60 тага кўпайтириб, 300 тага, масофавий хизматлар улушини эса камида 60 фоизга етказиш зарурлиги таъкидланганди.

Шундан келиб чиқиб, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги “2021 йилда давлат хизматларини устувор равишда электрон шаклга ўтказиш бўйича чора-тадбирлар дастури”ни ишлаб чиқди.

Дастурда қуйидагидавлат хизматларини электронлаштириш режалаштирилган:

•    фуқароликка қабул қилиш учун ариза юбориш;
•    автомобилни техник кўрикдан ўтказиш учун онлайн тўловларини амалга ошириш;
•    республикадан чиқишга чекловлар мавжудлигини текшириш;
•    иш даромадлари тўғрисидаги маълумотнома олиш;
•    олий ўқув юртларига ҳужжатларни қабул қилиш;
•    автотранспорт воситаларини онлайн рўйхатдан ўтказиш;
•    автотранспорт воситасини давлат рақами ва техник паспортини ўзгартириш учун ариза юбориш;
•    меҳнат дафтарчасидан кўчирма олиш;
•    сайлов участкасини аниқлаш ёки ўзгартириш ва ҳ.к.

Маълумот учун, жорий йил 1 апрелдан автомобиллар ойнасининг тусини ўзгартириш учун рухсатномаларни ҳам онлайн олиш хизматини йўлга қўйиш режалаштирилган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 38
Рейтинг: 2.8
t
×