2021 йил Ўзбекистонда қанча аҳоли ёнғин қурбони бўлгани айтилди

Жамият

image

2021 йилда Ўзбекистон ҳудудида 126 та фавқулодда вазият (80 та техноген, 46 та табиий) содир бўлган. Бу ҳақда жорий йилнинг 18 март куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги бўлим бошлиғи Мавлон Юнусов маълум қилди.

Таъкидланишича, фавқулодда вазиятларнинг асосий қисмини йўл-транспорт ҳодисалари (31 фоиз), аҳоли уй-жойларида газ (портлаши) чақнаши (13,5 фоиз), аҳолининг табиий, ис газидан ва токсик моддалардан заҳарланиши (31,7 фоиз), бинолар, иншоотлар ва ер жисмларининг қулаши (7,1 фоиз), автомобилдаги ёнғин ҳодисалари (4 фоиз) ташкил этган.

Шунингдек, 2021 йилнинг 12 ойи давомида республикада содир бўлган ёнғинлар сони 10 667 тани ташкил этиб, 2020 йилнинг шу даврига нисбатан 423 та (3,8 фоиз)га, ёнғинларда инсонларнинг ҳалок бўлиш ҳолатлари 112 нафарни ташкил этиб, 2020 йилнинг шу даврига нисбатан 14 нафар (11,1 фоиз)га ва ёнғинларда инсонларнинг куйиш тан жароҳати олиш ҳолатлари 240 нафарни ташкил этиб, 2020 йилнинг шу даврига нисбатан 20 нафар (7,7 фоиз)га камайган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

55

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг