2021 йил 1 июлдан солиқ тўловчиларнинг ҳисобини юритиш тартиби соддалаштирилади

Жамият

image

2021 йил 1 июлдан бошлаб солиқ органларида солиқ тўловчиларнинг ҳисобини юритиш жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақамидан (ЖШШИР) фойдаланган ҳолда амалга оширишга ўтилиши мумкин. Бу ҳақда Ўзбекистон Президентининг “Аҳоли ва тадбиркорларга енгилликлар яратиш ҳамда бюрократик тўсиқларни тубдан қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони лойиҳасида белгиланган.

Агарда лойиҳа тасдиқланса, 2021 йил 1 июлдан алоҳида тартибда солиқ тўловчининг идентификация рақамини (СТИР) бериш ва фуқарони жамғариб бориладиган пенсия тизимида ҳисобга қўйиш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш бекор қилинади.

Фармон лойиҳасига кўра, 2021 йил 1 мартдан хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш учун ариза-анкетани ва давлат божини қабул қилиш фақат электрон тарзда ЯИДХП орқали амалга оширилади.

Шунингдек, 2021 йил 1 апрелдан бошлаб 16 ёшга тўлган шахсларга идентификация ID-карталари бериш уларни давлат солиқ хизмати органларида солиқ тўловчи сифатида ҳисобга қўйиш ҳамда фуқарони жамғариб бориладиган пенсия тизимида ҳисобга қўйиш билан бир вақтнинг ўзида амалга оширилади.

Белгиланишича, ЖШШИР давлат, банк, ижтимоий ва бошқа хизматларни кўрсатишда фуқаронинг шахсини тасдиқловчи ягона идентификатор ҳисобланади ҳамда давлат ва хўжалик бошқарув органлари, давлат муассасалари томонидан жисмоний шахсларни идентификациялайдиган алоҳида рақамларни юритиш тақиқланади.

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси 2021 йил 1 июлга қадар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази ва Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда:

жисмоний шахслар – Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳамда Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномасига эга бўлган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг мавжуд СТИРини уларнинг ЖШШИР билан ўзаро боғлаш ишларини якунлайди;

СТИР мавжуд бўлмаган жисмоний шахслар – Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳамда Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномасига эга бўлган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни уларнинг ЖШШИР орқали солиқ тўловчи сифатида ҳисобга қўйилишини таъминлайди.

Аввалроқ, фармон лойиҳасида 2021 йил апрелдан бошлаб давлат идораларида фуқаролардан 17 та маълумотнома ва ҳужжатларни сўраш тақиқланиши белгилангани ҳақида хабар берган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

солиқ тўловчи

Баҳолаганлар

52

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар