2020 йилда Россия аҳолиси сони рекорд даражада камайди

Олам

image

Россия аҳолиси 2021 йил 1 январь ҳолатига 146 млн 238 минг 185 нафарни ташкил қилди. Бу ҳақда Россия Федерал давлат статистика хизмати маълумотида кўрсатилган, деб хабар берди "Интерфакс".

Қайд этилишича, 2020 йилда Россия аҳолиси 510,5 минг нафарга камайган. Сўнгги бор бундай сезиларли камайиш 2005 йилда юз берганди. Ўшанда аҳоли сони 143,8 млндан 143,2 млнга тушиб қолган.

Маълумотга кўра, 2020 йил 1 январида Россия аҳолис 146 млн 748 минг 643 нафар, 2019 йилда 146 млн 780,7 минг нафар, 2018 йилда 146 млн 880,4 минг нафар ва 2017 йилда 146 млн 804,4 минг нафар бўлган.

2019 ва 2018 йилларда аҳоли тахминан 100 минг кишига камайган. 2008 йилдан 2018 йилгача аҳоли сонида ўсиш кузатилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия аҳоли

Баҳолаганлар

367

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг