2 нафар ўзбекистонлик пара сузувчи финалда иштирок этди

Спорт 2373
image

Япониянинг Токио шаҳрида ёзги Паралимпия ўйинлари давом этмоқда.

Бугун, 1 сентябрь куни 2 нафар ўзбекистонлик спортчи финал йўлланмасини қўлга киритган эди. Уларнинг иккиси ҳам мусобақадаги юришини якунлади.

Фирдавсбек Мусабеков  финалда 4-ўринни эгаллади.

Бундан бироз аввал пара сузиш бўйича эркаклар ўртасида S13 классида 100 метр масофага брасс усулида сузиш бўйича финал баҳслари якунланди. Унда ўзбекистонлик Фирдавсбек Мусабеков 1 дақиқа 05,85 сония вақт билан маррага 4-ўринда етиб келди.

Шоҳсанамхон Тошпўлатова 6-ўриндан жой олди.

Ҳудди шу йўналишда аёллар ўртасида кечган баҳсларда Шоҳсанамхон Тошпўлатова финалда иштирок этди. Спортчи финалда 1 дақиқа 19,99 сония натижа билан олтинчи бўлиб маррага етиб келди.

Шу тариқа, 1 сентябрь дастуридан ўрин олган чиқишларни Ўзбекистон делегацияси медалсиз якунлади.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 38
Рейтинг: 3.1
t
×