17 ёшли “Ювентус” футболчиси саратондан вафот этди

Спорт 7453
image

Италиянинг “Ювентус” клуби 17 ёшли футболчиси Брайан Додьен саратон касаллигидан вафот этди. Бу ҳақда “Football Italia” нашри хабар берди.

Маълум бўлишича, спортчи деярли 5 йилдан бери ушбу касалликка қарши курашиб келган. Брайан 2016 йилда “Ювентус” U-12 таркибида тўп сурган пайтида унда саратон хасталиги аниқланган. Шундан сўнг, у 3 йилга футболдан узоқлашиб, касалликка қарши курашган.

Ёш футболчи саратонга чалинган пайтда “Ювентус” сафида ҳаракат қилган Поль Погба “Брайан, мен сен биланман”, ёзувли футболка билан голларини нишонлаган эди.

3 йилдан сўнг, касалликдан тузалиб қайтган Додьен “Ювентус” U-15 таркибига қабул қилиниб, футболни давом эттирди. 2019 йилда Погба касалликни енгган Брайанга имзоси туширилган футболкасини совға қилган эди.

Бироқ, ёш спортчи касалликдан тузалиб қайтганига қарамай, 2 йилдан сўнг саратон яна қайталади ва Додьен 17 ёшида вафот этди.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 263
Рейтинг: 3.2
Теглар
t
×