150 метрдан қулаган Spark ҳайдовчиси тирик қолди (видео)

Жамият

image

Жорий йилнинг 1 октябрь куни Тошкент вилоятида Spark русумли автомобиль тепаликдан тушиб кетди. Автоулов бошқарувида бўлган аёл ҳайдовчи тирик қолди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди

Қайд этилишича, воқеа Бўстонлиқ туманидан ўтувчи Тошкент-Чимён йўлининг 76-километрида содир бўлган. Spark русумли автоуловида Билдирсой ҳудудида ҳаракатланиб кетаётган О.Н. исмли аёл кутилмаганда бошқарувни йўқотиб, 150 метр жарликка тушиб кетган.

Воқеа юзасидан хабар соат 12:35 да Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Чимён ёнғин-қутқарув отрядига келиб тушган. Шунга кўра, бир гуруҳ қутқарувчи воқеа жойига етиб бориб, ҳайдовчи аёлга зарур амалий ва психологик ёрдам кўрсатган ҳамда автоулов жарликдан тортиб чиқарилган.

Маълум қилинишича, фуқаро хавфсизлик камаридан фойдаланиб ҳаракатлангани ва автомобиль хавфсизлик ёстиқчаларининг ўз вақтида ишга тушгани сабабли ҳеч қандай тан жароҳати олмаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

295

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг