15 йил деганда “Ўзбекистон ҳаво йўллари” ходимлари кийимини ўзгартирди

Жамият

image

15 йил деганда “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК ходимлари либосларини ўзгартирди. Бу ҳақда компаниянинг Telegram’даги каналида хабар берилди. 

Қайд этилишича, эртага, 14 февралдан бошлаб учувчилар ва борткузатувчилари янги либосларда ўз фаолиятини давом эттиради.  

Самолёт экипажи қиёфасида кескин ўзгаришлар 15 йил ичида биринчи марта содир бўлди. Кийимлардаги асосий ранг қуюқ аквамарин ва терракота рангларидир. Қизлар учун юбка, шим, блузкалардан иборат бўлган, икки хил рангли янги тўплам тақдим этилган. Пиджакнинг астарлари терракота рангида бўлиб, логотип тасвири туширилган. Аксессуарлар сифатида бош кийим, матоли ва чарм қўлқоплар, соч турмаги яратиш учун матоли эластик тасмаси ва икки хил рангдаги бўйин шарфлари киритилган. Блузкалар ва бўйинбоғлардаги безаклар шарқона услубда яратилган. Қишки ёмғирпўш- палтоси ечиб олинадиган изоляцияланган астарга эга. 

Эркак-борткузатувчи ходимлари учун тўплам қуюқ кулранг рангдаги уч қисмли костюм кўринишида, қуюқ аквамарин безаклари билан тақдим этилади. Бош кийим тўқ кул рангда кумуш безак билан безатилган. 

Учувчилар учун костюмлар олдинги рангида қолдирилган. Брендли тугмалар ва эксклюзив галстуклар яратилди. 

Мато турли иқлим шароитларини ҳисобга олган ҳолда танланган. 

Лойиҳада маҳаллий ва хорижий экспертлар иштирок этгани айтилмоқда. Матоларни танлаш ва асосий тўпламнинг биринчи партиясини тикиш Туркиянинг "Dress Best Uniforms" компанияси томонидан амалга оширилган. Улар уркиш urkish Airlines (partial), Fly Dubai, Albaniya Airlines, Flyas авиакомпаниялари билан иш олиб борган.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон ҳаво йўллари

Баҳолаганлар

134

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг