13 ёшли қиз Олимпиада чемпиони бўлди

Спорт 3243
image

Бу йилги Токио Олимпиадасида ёш-ёш чемпионлар сони тобора ошиб бормоқда. Бу сафар 13 ёшли, япониялик спортчи Момидзи Нисия скейтборд бўйича мусобақа олтин медалига савозор бўлди. 

Ушбу натижа орқали Момидзи Нисияни тарихдаги энг ёш Олимпиада чемпионлари рўйхатининг учинчи поғонасидан жой олди. Нисия 13 ёш-у 330 кунлик пайтида Олимпиада чемпиони бўлди. Бу натижа борасидаги мутлоқ рекорд, америкалик Маржори Гестрингга тегишли. Маржори 1936 йилги Берлин Олимпиадасида сувга сакраш бўйича чемпион бўлганида 13 ёш-у 268 кунлик эди.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 25 июль куни ўзбекистонлик 19 ёшли таэквондочи Улуғбек Рашидов ҳам Олимпиада олтин медалини қўлга киритган эди. Ушбу соврин Ўзбекистон терма жамоаси учун Токио-2020’даги биринчиси бўлди.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 77
Рейтинг: 3
t
×