12 раунд давом этган жангда Пакьяо мағлуб бўлди

Спорт 10311
image

Бугун, 22 август куни филиппинлик афсонавий боксчи, саккизта вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Менни Пакьяо АҚШда навбатдаги жангини ўтказди.

Ушбу баҳсда Пакьяога яримўрта вазн тоифасида WBA камари соҳиби Йорденис Угас рақиблик қилди. 12 раундга мўлжалланган жанг тўлиқ давом этди ва унда ғолиб номи умумий тўпланган очколар сони эвазига аниқланди. Ҳакамлар барчаси бир овоздан Угаснинг ғалабасини қайд этишди ва у ўз камарини сақлаб қолди. “Қирол” Пакьяо эса бутун фаолияти давомидаги 8-мағлубиятини қабул қилиб олди.

Ушбу жанг катта эҳтимол билан филиппинлик спортчининг фаолиятидаги сўнгги чиқиши бўлди. У жангдан олдинги матбуот анжуманида фаолиятини якунлаши борасида гапириб ўтган эди.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 624
Рейтинг: 2.9
t
×