11 ёшли ўзбекистонлик бахтсиз ҳодисада вафот этди

Жамият

image

Россиянинг Приморск ўлкасида икки нафар Ўзбекистон фуқароси вафот этди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Ўзбекистоннинг Владивосток шаҳридаги Бош консулхонаси маълумотига кўра, жорий йилнинг 25 июль куни Приморск ўлкасида 2011 йилдан бери яшаб, ишлаб келаётган Ўзбекистон фуқароси И.Х. юрак хуружидан вафот этди.

30 июль куни эса шу минтақада бахтсиз воқеа натижасида 11 ёшли Ўзбекистон фуқароси Ш.Н. оламдан ўтди.

Қайд этилишича, Бош консулхона ушбу вазиятларни назоратга олган ва Ўзбекистон фуқароларининг жасадларини Ватанга юбориш бўйича консуллик-ҳуқуқий ва ташкилий масалаларни ҳал қилишда иштирок этмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

ТИВ Россия

Баҳолаганлар

31

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг