11 сентябрь терактларига оид махфий ҳужжат оммага эълон қилинди

Олам

image
“Алло, самолётни террорчилар эгаллади”. 11 сентябрь теракти қандай содир этилганди?  north_east

“Алло, самолётни террорчилар эгаллади”. 11 сентябрь теракти қандай содир этилганди? 

АҚШ Федерал тергов бюроси Президент Жо Байденнинг фармонига мувофиқ 2001 йил 11 сентябрь терактларига оид биринчи махфийликдан чиқарилган маълумотларни эълон қилди.

2016 йил 4 апрелдаги ҳужжат Бюро агентларининг Саудия Арабистонининг Лос-Анжелесдаги консулхонаси ходими билан суҳбати натижасига кўра тайёрланган. Хусусан, агентлар дипломатик идора ходимининг самолётни олиб қочган Наваф ал-Хазми ва Ҳолид ал-Мидхарнинг ҳаракатланишига ёрдам берган одамлар билан алоқаси борлигини аниқлаган. Суҳбат 2015 йил 12-13 ноябрь кунлари ўтказилган.

Ҳужжат 16 варроқдан иборат ва матннинг кўплаб жойлари ўчирилган. Хусусан, ҳужжатдан Америка фуқаролигини олишга талабгор бўлган манбанинг исми ўчирилган.

Аввалроқ, Жо Байден сайловолди кампанияси вақтида берган ваъдасини бажариб, 11 сентябрь терактлари бўйича ўтказилган суриштирувларнинг махфийлаштирилган маълумотларини фош қилишга кўрсатма берганди.


Мақола муаллифи

Теглар

теракт

Баҳолаганлар

1238

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг