1 ойлик танаффусдан сўнг Суперлига яна қайтди: бугун “Пойтахт дербиси” бўлади

Спорт 2053
image

Хабарингиз бор, футбол бўйича Ўзбекистон миллий чемпионати, яъни Суперлигада 4 июлдан бошлаб деярли 1 ойлик танаффус эълон қилинганди. Кеча, 30 июль куни Суперлигада танаффус ниҳоясига етди ва 13-тур ўйинларига старт берилди.

Кеча, 30 июль куни ўтказилган марказий учрашувда “Локомотив” “Насаф” устидан 2:0 ҳисобида ғалабани қўлга киритган бўлса, “Сурхон” меҳмонда “Машъал”га 2:1 ҳисобида мағлуб бўлди.

Бугун, 31 июль куни Суперлига 13-туридан, яъни биринчи давранинг сўнгги туридан ўрин олган яна учта учрашув бўлиб ўтади: улардан иккитаси марказий мақомида. “Андижон” ўз уйида Яйпаннинг “Турон” клубини қабул қилса, турнир жадвалида 2-ўринни эгаллаб турган АГМК бир поғона пастдаги “Сўғдиёна”нинг стадионига сафар уюштиради. Бугуннинг энг марказий учрашуви ҳисобланган “Пойтахт дербиси” эса “Пахтакор” стадионида бўлиб ўтади. Унда “Бунёдкор” “шерлар” меҳмони бўлади.

Ўйинларнинг барчаси кечки соат 20:00 да старт олади.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 50
Рейтинг: 3.1
t
×