Дунё коронавирус билан яна бир ойни ортда қолдирди

Олам

image

Сўнгги 24 соат ичида дунёда коронавирус инфекцияси билан боғлиқ қандай янгиликлар бор? Қандай воқеа-ҳодисалар юз берди? Буларнинг бари QALAMPIR.UZ’нинг 1 май кунги дайжестида.

Дунёда коронавирусдан 234 099 нафар бемор вафот этди. 3 308 035 киши янги турдаги коронавирусни юқтирди. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти хабар бермоқда. Энг сўнгги маълумотларга кўра, ўтган кун давомида дунё бўйлаб 76 мингта COVID-19 касаллиги қайд этилди. 3932 киши вафот этди. Бундан ташқари, ушбу ҳолатларнинг энг кўп сони Европада тасдиқланган, қитъада 1 386 693 киши коронавирус билан касалланган.

2020 йил 30 апрель соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 22 нафарга ортиб, 2039 нафарни ташкил қилмоқда. Бугунгача беморларнинг 9 нафари вафот этган. Шифо топганлар эса 1133 кишини ташкил этмоқда.

Олма-отада COVID-19 тарқалишининг ўчоғи 149 тагача камайди. Сўнгги 24 соат ичида шаҳарда ўн битта ўчоқдаги чекловлар олиб ташланди. Умуман олганда, шаҳарда 149 та юқтирганлар аниқланган жойлар мавжуд. 30 апрель оқшомидаги маълумотларга кўра, Қозоғистонда коронавирусга 3402 нафар одам чалинди. 866 бемор шифо топган бўлса, 25 киши вафот этди.

Буюк Британияда коронавируснинг янги тури туфайли вафот этганлар сони беморларнинг этник гуруҳига қараб сезиларли даражада фарқ қилиши мумкин. Бу ҳақда Institute for Fiscal studies (IFS) мутахассислари маълум қилмоқда. “COVID-19 туфайли жон бошига шифохоналарда ўлим ҳолатлари Кариб денгизидаги қора танлилар орасида энг юқори”, дейилади ҳисоботда. Шунингдек, ушбу гуруҳдаги ўлим даражаси Буюк Британиянинг оқ танли аҳолисига нисбатан уч баравар юқори эканлиги қайд этилган.

АҚШ Давлат котиби Майк Помпеонинг айтишича, келажакда халқаро рейслар йўловчилари АҚШга учишдан олдин коронавирус бор-йўқлигини текшириб кўришлари керак. “Ҳа. Ўйлайманки, (АҚШга) саёҳат қилмоқчи бўлганлар, ўз саломатликлари борасида ишончлари комил бўлиши лозим” деди у. Бундан ташқари, Помпеонинг сўзларига кўра, парвоздан олдин тестдан ўзтказиш коронавирус инфекциясига қарши вакцина ишлаб чиқилгунга қадар давом этиши керак.

Аргентинада коронавирус туфайли маҳбусларнинг озод қилинишига қарши намойишга чиқди. Мамлакат Лотин Америкасидаги бошқа давлатлар сингари маҳбуслар учун профилактика чораларини юмшатиш масаласи ҳам муҳокама қилмоқда, бироқ Президент Альберто Фернандес бу масала суд тизимининг ихтиёрида эканлигини айтмоқда. Пойтахт Буэнос-Айресда карантиндаги одамлар муаммога эътиборни жалб қилиш учун баланд овозда қичқиришган ва турли идишларни уриб, шовқин кўтаришган. Маҳаллий ОАВ хабарига кўра, норозилик акцияси бутун мамлакат бўйлаб ўтказилган.

Россия Қаҳрамони Ахмат ҳожи Қодиров минтақавий жамоат фонди кеча, 30 апрель куни Чеченистоннинг барча вилоятлари ва шаҳарларида озиқ-овқат тарқатилишини ташкил этди. Мамлакат раҳбари Рамзан Қодиров ушбу акция 30 мингдан ортиқ оилаларни қамраб олганини таъкидлади. Ўз-ўзини изоляция қилиш даври бошидан буён фонд 290 мингдан ортиқ озиқ-овқат пакетини тарқатди ва 23 мингдан ортиқ оилаларга қарийб 390 миллион рубль миқдорида молиявий ёрдам кўрсатди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

33

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг