1 май куни қандай об-ҳаво кутиляпти?
Бу қизиқ
−
30 Апрель 2020
4034Гидрометеорология хизмати маркази эртага, 1 май куни Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилиши ҳақида маълумот берди.
Тошкент шаҳри. Ҳаво ўзгариб туради, кечга томон ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +15...+17 даража, кундузи +26...+28 даража бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +12...+17 даража, кундузи +23...+28 даража бўлади.
Хоразм вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, кечга томон баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучаяди, баъзида 23-28 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +12...+17 даража, кундузи +23...+28 даража бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, куннинг иккинчи ярмида ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучаяди, баъзида 23-28 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +15...+20 даража, кундузи +25...+30 даража бўлади.
Тошкент, Жиззах, Сирдарё вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, кечга томон ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучаяди, баъзида 23-28 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +12...+17 даража, кундузи +23...+28 даража бўлади.
Самарқанд вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, куннинг иккинчи ярмида ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучаяди, баъзида 23-28 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +12...+17 даража, кундузи +23...+28 даража бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, куннинг иккинчи ярмида ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучаяди, баъзида 23-28 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +15...+20 даража, кундузи +25...+30 даража бўлади.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +12...+17 даража, кундузи +23...+28 даража бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучаяди, баъзида 23-28 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +7...+12 даража, кундузи +13...+18 даража бўлади.
Эслатиб ўтамиз, "Ўзгидромет" Туркманистон ҳудудидан нам ҳаво оқими кириб келаётгани ва қатор вилоятларда кучли ёғингарчилик кузатилиши мумкинлигидан огоҳлантирганди.
LiveБарчаси
07 Ноябрь 2023
07 Ноябрь 2023
07 Ноябрь 2023
07 Ноябрь 2023