1,7 млн ўзбекистонлик муҳожирликда экани айтилди. Уларнинг асосий қисми икки давлатда

Жамият

image
0:00
0:00
download

Бугунги кунда расмий маълумотларга кўра, 1,7 миллион Ўзбекистон фуқароси хорижда меҳнат қилмоқда. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитасининг кенгайтирилган йиғилишида айтиб ўтилди.

Маълумотларга кўра, бугун 1,7 млн. ўзбекистонлик чет элда, асосан, Россия ва Қозоғистонда меҳнат қилмоқда. Йилига эса меҳнат бозорига 600 минг ишчи кучи кириб келмоқжа.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 21 май куни Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг йиғилишида мигрантлар масаласига алоҳида урғу берилгани, шу куннинг ўзида Россияда “Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг Россия Федерациясидаги ҳуқуқлари: меҳнат мигрантлари ва уларнинг оила аъзолари” мавзусида ўтказилган Ўзбекистон-Россия форуми ҳам миграция масаласининг минтақадаги аҳамиятини белгилаб берди.

Йиғилишда таъкидланишича, Ўзбекистон ЕОИИга аъзо давлатлар ичида меҳнат ресурслари бўйича Россиядан кейинги ўринда туради. Россиядаги меҳнат фаолиятини амалга ошираётган хорижий фуқаролар сони бўйича эса, Ўзбекистон биринчи ўринда туради.

Бундан ташқари, 2021 йил 30 апрель куни Ўзбекистон ҳукумати билан Евроосиё иқтисодий комиссияси ўртасида ҳамкорлик Меморандум ҳамда чора-тадбирлар Режаси имзоланган. Мазкур ҳужжатлар меҳнат қилувчиларнинг ижтимоий ва меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳаларида ўзаро манфаатли ҳамкорликни кўзда тутади.

Шунингдек, ташкилий танлов асосида вақтинчалик меҳнат фаолиятига жалб қилиш бўйича Россия Федерациясининг 26 та, Қозоғистоннинг 14 та иш берувчи корхоналари билан ҳамкорлик шартномалари имзоланган.


Мақола муаллифи

Теглар

мигрант

Баҳолаганлар

221

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг