Ҳасанбой Дўсматовнинг жанги кутилмаганда бекор бўлди

Спорт 9021
image

Ўзбекистонлик машҳур боксчи, Рио-2016 Олимпиадаси енгил вазн тоифасида олтин медаль соҳиби Ҳасанбой Дўсматов 28 август куни Москва шаҳрида ташкил этиладиган профессионал бокс кечасида рингга кўтарилиши ва унда танзаниялик Ёхана Мчанжага қарши жанг ўтказиши лозим эди.

Кутилмаганда ушбу жанг бекор қилинди. Ҳозирча Дўсматов – Мчанжа жангининг нима сабабдан бекор бўлгани маълум эмас.

Маълумот учун, африкалик чарм қўлқоп устаси фаолияти давомида 15 та жанг ўтказган. Ҳисобида 12 ғалаба ва 3 мағлубият бор. Рақибларини 10 та жангда муддатидан аввал мағлубиятга учратган.

Ҳасанбой Дўсматов эса умумий 23 та жанг ўтказиб уларнинг барчасида рақибларини мағлуб этган.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 464
Рейтинг: 2.9
t
×