Ҳасанбой Дўсматов рингга қайтади. Унинг кейинги жанги санаси маълум

Спорт 10953
image

Ўзбекистонлик машҳур боксчи, Рио-2016 Олимпиадасининг енгил вазн тоифасидаги чемпиони Ҳасанбой Дўсматовнинг навбатдаги жанги санаси маълум бўлди. Спортчи жорий йилнинг 28 августида Россия Федерацияси пойтахти Москвада ташкил этиладиган профессионал бокс кечасида рингга кўтарилади. Ҳозирча рақиб номи ташкилотчилар томонидан ошкор қилинмаган. 

Бу Ҳасанбой учун профессионал фаолиятидаги тўртинчи жанг бўлади. У охирги жангини жорий йилнинг 3 апрелида “Ҳумо Арена”да Мухсин Кизотага қарши ўтказиб, ғалабага эришганди. 10 раундга мўлжалланган жанг вакант бўлиб турган “WBA International” камари учун кечган ҳамда унда ўзбекистонлик боксчи рақибини учинчи раундда нокаутга учратган эди.   

Москвадаги бокс оқшомининг марказий жанги сифатида Россия чемпионлик камари учун кечадиган Юсуп Кедиев - Гасан Гасанов тўқнашуви кўрсатилган. Ҳасанбой Дўсматовнинг жанги андеркард жангдан аввал бўлиб ўтади.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 560
Рейтинг: 2.9
t
×