Ҳаммасини ҳал қилувчи мафия бор, мураббий эса ўйинчоқ — Олимпиададан маҳрум қилинган спортчи тизимни танқид қилди

Спорт 6711
image

Токио Олимпиадаси учун терма жамоа сафига киритилмаган эронлик волейболчи Фарҳад Гаеми жамоа раҳбарияти ва мураббийи Владимир Алекнони танқид қилди.

“Волейбол федерацияси раҳбари мени 100 фоиз олимпия таркибида бўлишимга ишонтирди ва бу менинг терма жамоага қайтишим учун туртки бўлганди.

Менинг қайтишим миллий терма жамоанинг қийинчиликларни бошдан кечираётгани билан боғлиқ эди. Бундай шароитда мен жамоага ёрдам беришга рози бўлдим, аммо мураббий дарҳол: “Келганингиз учун ташаккур, лекин биз ёрдамингизга муҳтож эмасмиз”, дея қўйиб юборди. Жамоадаги муҳит бу қадар ифлос, деб ўйламагандим.

Бу ерда ҳамма нарсани ҳал қиладиган мафия мавжуд. Мени терма жамоада кўришни истамаган гуруҳ бор.

Алекно умуман ҳеч нарсани ҳал қилмайди, у — қўғирчоқ. У ҳатто баъзи ўйинчиларнинг исмларини ҳам билмайди. Алекно Эрон волейболи ҳақида ҳеч нарса билмайди ва шунчаки пул қидиради”, дея Гаемининг сўзларидан иқтибос келтиради “Sports.ru” нашри.

Терма жамоа менежери эса бу гап-сўзларга қуйидагича муносабат билдирди:

“Мафия? У нима ҳақида гапираётганини билмайман. Агар терма жамоада қандайдир мафия бор, деб тахмин қилсак, у Гаемини бир неча йиллардан бери таклиф қилиб келаётган экан. Бахтимизга, овоз бериш ҳуқуқига эга бўлган, жаҳон миқёсидаги таниқли мураббий Алекно энди миллий терма жамоа билан ишламоқда. Бундай мураббийлар ҳеч кимнинг маслаҳат беришига умуман йўл қўймайди", деди Эрон миллий терма жамоаси бош менежери Амир Хошхабар.

Эслатиб ўтамиз, Токио Олимпиадаси 23 июль куни старт олади.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 170
Рейтинг: 2.9
t
×