Ҳаммасига мен жавобгарман — Саутгейт Евро-2020 финали ҳақида гапирди

Спорт 1867
image

Англия терма жамоаси бош мураббийи Гарет Саутгейт Италияга қарши кечган Евро-2020 финалидан сўнг учрашув ҳақидаги фикрлари ҳамда пеналтилар сериясида қабул қилиб олинган мағлубият ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Ҳаммасига мен жавобгарман. Мен пенальтини ким тепишини танлайман. Ҳозир ҳеч ким уларнинг ўрнида бўлишни хоҳламайди. Жамоа сифатида бирга ютамиз ва ютқазамиз. Улар борларини берди. Йигитлар бирдамлик кўрсатди ва буни сақлаб қолиш керак. Биз хафамиз. Ўйлайманки, хатолардан тўғри хулоса чиқарамиз. Бизга ишонишда давом этадиган мухлисларга эса алоҳида ташаккуримни изҳор этаман”, дейди Саутгейт.

Маълумот учун, мураббий ўйин тугашига бир неча сониялар қолганида майдонга Маркус Рэшфорд ва Жейдон Санчони ташлади ва улар пенальтидан гол ура олишмади. Шунингдек, захирадан ўйинга қўшилган Букайо Сака ҳам 11 метрлик нуқтадан тўпни дарвозага аниқ йўллай олмади.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 24
Рейтинг: 3.1
t
×