“Ҳабибнинг вориси” UFC-267 да кимга қарши жанг қилиши маълум бўлди

Спорт 2159
image

Россиялик машҳур UFC жангчиси, “Ҳабибнинг ўринбосари” сифатида кўрилувчи Ислом Махачевнинг навбатдаги рақиби маълум бўлди.

Спортчи Абу-Дабида ташкил этиладиган UFC 267 кечасида навбатдаги жангини ўтказади. Унда Махачев бразилиялик собиқ чемпион Рафаэл дос-Аносга қарши октагонга кўтарилади.

Маълумот учун, енгил вазн тоифасидаги чемпион Махачев бутун фаолияти давомида умумий 21 та жанг ўтказган ва ундан 20 тасида ғалабани қўлга киритган. Шулардан 3 таси нокаутли ғалабалар саналади. Бундан ташқари у 74 кг вазн тоифасида 2016 йилда Болгариянинг София шаҳрида ўтказилган Жаҳон чемпионатида олтин медални қўлга киритган.

Эслатиб ўтамиз, Махачев сўнгги бор 18 июль куни жанг ўтказган эди. Ўшанда у Тиаго Мойзесни нокаутга учратиб, ғалабага эришганди.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 72
Рейтинг: 3.1
t
×