Ҳабибнинг ринг қизлари ҳақидаги фикрига ташкилот раҳбари жавоб қайтарди

Спорт 20386
image

Кеча, 25 август куни енгил вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони Ҳабиб Нурмуҳамедовнинг “Ring-girls”га қарши эканлиги борасида гапиргани ҳақида хабар берган эдик. Шу сабабли, “Project Hollywood” профессионал “Ring-girls” жамоаси бошлиғи Дариа Шовкопляс спортчининг сўзларига жавоб берди. Бу ҳақда “Live” нашри хабар берди.

“Биз ҳаммамиз ММА ёки бокс жуда зўровон спорт тури эканлигини биламиз. Агар сиз бир шафқатсизликка узоқ вақт давомида қараб турсангиз, қайсидир вақтда ҳаддан ташқари тўйинганлик пайдо бўлади. Бу кўпчиликнинг фикри, мана шундай пайтда томошабинларни чалғитиш керак.

Табиийки, қизлар баҳонасида мухлислар чалғишади. Ва улар учун бу тоза ҳаво нафаси кабидир. Бу шоунинг элементи, чунки яккакураш турнирлар ҳозир ўз-ўзидан шоуга айланиб кетгани ҳеч кимга сир эмас“, дейди Дариа.

Шунингдек, Дариа Шовкопляпс бу фикри билан Нурмуҳамедовнинг фикрига қўшилмаслигини, кўпчилик мухлислар ҳам бунга қарши эканини алоҳида такидлаган.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 1204
Рейтинг: 2.9
t
×