Ҳабиб Евро-2020 ҳамда “Олтин тўп” учун ким фаворит эканини айтди

Спорт 2642
image

Енгил вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони Ҳабиб Нурмуҳамедов тобора қизғин паллага кириб бораётган Евро-2020 фаворитлари ҳамда “Олтин тўп”га даъвогарлар борасида ўз тахминини билдирди.

“Евро-2020 да мен икки жамоани фаворит қилиб кўрсатишим мумкин. Улар Бельгия ҳамда Англия. Уларнинг ўйини менга жуда ёқади. Уларнинг таркиби ажойиб ёш йигитлардан тузилган, албатта, ёшларда шижоат юқори бўлади. Тўғри, Англия бу таркиби билан камроқ ўйнаган бўлиши мумкин, бироқ бу жуда катта аҳамият касб этмаса керак.

Чемпионатда мен фаворит деб ҳисоблайдиганлар — Бельгия ва Англия. “Олтин тўп”? Канте! Унинг Франция терма жамоасида қандай ҳаракат қилганини кўрдингизми? Шахсий фикримча, айнан Канте совринга лойиқ, кузатамиз”, дейди Ҳабиб.

Эслатиб ўтамиз, Евро-2020 чорак финалида Бельгия Италия билан, Англия эса Украина билан баҳс олиб боради.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 57
Рейтинг: 2.8
t
×