Ҳуснбузарлар, темиратки, витилиго, пўрсилдоқ... Тери касалликлари қандай даволанади?

Саломатлик

image

Инсон териси организмнинг энг муҳим аъзосидир. Катта ёшдаги одам териси тананинг 8 фоизини ташкил этади. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизматининг хабар беришича, дермотология бўйича муаммолар ҳозирда кўплаб учрамоқда. 

Республика ихтисослаштирилган дерматология ва косметология илмий амалий тиббиёт маркази бўлим мудири, тиббиёт фанлари доктори, профессор Шаҳноза Мавлонова аҳоли орасида энг кўп учрайдиган тери касалликлари бўйича гапириб ўтди.

“Ҳозирги кунда тери касалликлари билан хасталанган беморлар сони ахоли орасида кўпайиб бормоқда. Булардан тери аллергик касалликлари, псориаз, яъни қипиқли темиратки, витилиго, алопеция (соч тўкилиши), ҳуснбузар касалликларидир. Шуни айтиш жоизки, охрги вақтда тери касалликлари орасида оғир кечаётгани пўрсилдоқ яра касаллиги ҳисобланади. Шунингдек, турли  ички ва ташқи омиллар тери касалликларининг нисбаттан оғир кечишига сабаб бўлади.

Хусусан, организм иммун тизимининг бузилиши, модда алмашинуви, нейро-эндокрин касалликлари хамда ташқи омиллардан экологик омиллар, алиментар, асабийлашиш ва шу билан бир қаторда бемор томонидан назоратсиз дори воситаларини қабул қилишлари касалликларнинг ривожланиши ва оғир шаклларига ўтиб кетишига сабаб бўлмоқда. Маълумки, тери бутун инсон танасини қоплаб турувчи аъзо бўлиб қолмай, балки барча ички аъзолар билан узвий боғлиқ холда, қатор муҳим вазифаларни бажаради. Одамнинг соғлиғи, юрак-қон томир, асаб, ошқозон-ичак тракти, эндокрин тизими билан бир қаторда, терининг функцияси ва хусусиятига ҳам боғлиқ”, дейди Мавлонова.

У болалар орасида герпес вируси кўп учраб туришига ҳам ўз мулоҳазаларини билдириб ўтди. Қайд этилишича, вируслар сабаб келиб чиқувчи дерматозлар тери касалликлари ичида салмоқли ўринни эгаллайди.

“Учуқ (герпес вируси), контагиоз моллюска, сўгаллар болаларда кўп учрайди. Оддий учуқ вируси бошқа вируслардан фарқ қилиб, у инсон организмида йиллаб сақланиши, баъзи нохуш холатлар (зотилжам, бронхит, ЎРВИ, ҳар хил интокцикациялар ва бошқалар) таъсир этганда фаоллаши мумкин. Аксарият ҳолларда қўрқиш, совқотиш, шамоллаш, гиповитаминоз ҳолатлари ҳам вирусларни қўзғатиб оддий учуққа сабаб бўлади. Баъзан бемор билан мулоқотда бўлганда ҳам касаллик юқиши мумкин. Касаллик онадан болага мулоқот вақтида, туғруқ йўллари орқали, ифлосланган ҳомила олди суюқлиги орқали ва плацента орқали юқади. Бундай ҳолларда касаллик оғир, асоратли кечиши мумкин. Касаллик ЎРВИ касалликлар билан бирга кечганда ҳаво-томчи йўли билан ҳам юқади”, дейди Шаҳноза Мавлонова.

Мутахассис фикрича, бемор билан мулоқотда бўлганда ҳам касаллик юқиши мумкин. Касаллик онадан болага мулоқот вақтида, туғруқ йўллари орқали, плацента орқали юқиши мумкин. Бундай ҳолларда касаллик оғир, асоратли кечади.

“Аҳоли орасида косметологик услублар кенг тарқалиши кузатилмокда. Бу муолажалар сўзсиз мутахассислар томонидан бажарилиши зарур ва махсус муолажалар инъекциялар, ботулотоксин ёки нейронокс, мезотерапевтик муолажалар, пилинглар аниқ кўрсатмалар асосида, тавсияларга кўра бажарилиши шарт. Косметологик муолажалар малакали мутахассислар томонидан катъиян назорат билан махсус шароитда ўтказилиши керак. Танланган маҳсулотларда давлат сертификати  бўлиши зарур.”, дейди Шахноза Мавлонова.

Унинг таъкидлашича, косметологик муолажаларни айнан ёшига, терининг ҳолатига караб, мутахассис танлайди ва тавсия килади. Тўғри танланган тиббий косметологик муолажалар терини гўзаллаштиради ва ёшартиради.

Динара Юсупова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

192

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг