Ҳукуматнинг парламентдаги ваколатли вакили тайинланди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Маъруфжон Маматожиевич Тожибоев Ҳукуматнинг Олий Мажлисдаги ваколатли вакили этиб тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, ваколатли вакил:

•    Олий Мажлис палаталарида кўриб чиқиладиган қонун лойиҳаларини, бошқа ҳужжатларни тайёрлаш борасида Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмаларининг, давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг, маҳаллий ижро ҳокимияти органларининг яқин ҳамкорлигини таъминлайди;
•    Вазирлар Маҳкамасининг Олий Мажлис палаталари билан қонун ижодкорлиги фаолиятидаги ҳамкорлигини ташкил этади;
•    Олий Мажлис палаталари томонидан парламент назоратини амалга оширишда Вазирлар Маҳкамаси вакилларининг иштирок этишига кўмаклашади.


Мақола муаллифи

Теглар

Вазирлар Маҳкамаси парламент

Баҳолаганлар

54

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг