Ҳукуматда янги ташкил этилган департаментга мудир тайинланди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Давлат тилини ривожлантириш департаментига мудир тайинланди. Эндиликда Абдуғаффор Каримжонович Қиргизбоев янг ташкил этилган Давлат тилини ривожлантириш департаменти мудири лавозимида фаолият юритади. 

Ушбу департамент Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 21 октябрдаги ПФ-5850-сон Фармонига асосан ташкил этилган. 

Давлат тилини ривожлантириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан мониторингни амалга ошириш, ушбу соҳада жамоатчилик назоратининг самарали шаклларини жорий этиш Департаментнинг асосий вазифаларидан саналади.

Абдуғаффор Қирғизбоев шу пайтгача Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати эди.

У 1962 йилнинг 10 августида Намангани вилоятида таваллуд топган. Миллати – ўзбек. Маълумоти – олий. 1985 йилда Тошкент давлат педогогика институтини тугатган. Тарих фанлари доктори, доцент. 


Мақола муаллифи

Теглар

Абдуғаффор Қирғизбоев Давлат тилини ривожлантириш департаменти

Баҳолаганлар

117

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар