Ҳукумат мигрантларга доир Қонун ишлаб чиқади

Жамият

image

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига Вазирлар Маҳкамасининг “2020 йилда қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди.

Лойиҳада келтирилишича, Ўзбекистонда “Меҳнат миграцияси тўғрисида” Қонун ишлаб чиқилиши кўзда тутиляпти.

Қонун лойиҳасида:

•  бозор иқтисодиёти талабидан келиб чиқиб, норасмий меҳнат миграциясидан фойдаланишнинг олдини олишга қаратилган рағбатлантирувчи нормалар;

•  ишнинг ўзига хос хусусиятига кўра, хорижий давлатлар ва ваколатли ташкилотлар билан битимларни тузиш ва бекор қилишнинг соддалаштирилган тартиби, фуқаролар манфаатларини ифодалайдиган қоидалар;

•  халқаро меҳнат ташкилотининг тавсияларини имплементация қилиш ва меҳнат миграцияси муносабатларини тўғридан-тўғри тартибга солувчи нормалар назарда тутилади.

Масъул ижрочилар - Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ташки ишлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, манфаатдор вазирлик ва идоралар. Вазирлар Маҳкамасига тақдим этиш муддати - 2020 йил 30 август, Қонунчилик палатасига киритишнинг тахминий муддати - 2020 йил 30 сентябрь.


Мақола муаллифи

Теглар

қарори лойиҳаси мигрантлар

Баҳолаганлар

55

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг