Ҳукумат аъзолари ўзбек-қирғиз чегарасида тўқнашув бўлган ҳудудга борди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аъзолари, Бош вазир ўринбосарлари ва вазирлар мамлакатнинг анклав тумани Сўхга боришди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Кеча, 1 июнь куни Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов Сўх туманида бўлиб аҳоли билан учрашганди. Бош вазир учрашув вақтида ош вазир ўз ўринбосарлари тумандаги камчиликларни ҳал қилиш учун туманга келишини айтиб ўтганди. Бугун, 2 июнда эса Ўзбекистон Президентининг топшириғи билан Ҳукумат аъзолари Сўхга борди.

“Сух тумани ҳар доим ўзининг кўрку чиройи ва жозибаси ила барчани ўзига тортгани рост. Хабар берганимиздек, бугун Сух туманига бевосита Президентимиз топшириғи билан бир гурӯҳ ҳукумат аъзолари ва вазирлар етиб келишди. Меҳмонлар дастлаб Чашма булоғига боришди. Чашманинг шифобахш сувларидан ичиб, Сўхликларнинг қалби ҳам Сўх чашмасидек тиниқ ва поклигига яна бир карра амин бўлишди”, дейилади ҳокимлик хабарида.

Қайд этилишича, улар Президентнинг топшириғи билан анклав ҳудуддаги муаммоларни ўрганиб, дастур тайёрлаш ва бу орқали мавжуд муаммоларни бартараф этиш учун ҳудудга келишган.

Эслатиб ўтамиз, 31 май куни Ўзбекистон ва Қирғизистон чегара ҳудудидаги аҳоли ўртасида Чашма булоғининг сувидан фойдаланиш устида можаро келиб чиқди. Икки ўртадаги жанжалда Ўзбекистондан 187 киши яраланган, Қирғизистондан 25 киши жабрланган. Бир нечта уйга ўт қўйиб юборилган.

Юз берган тўқнашув бўйича Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов ва Қирғизистон Бош вазирининг биринчи ўринбосари Кубатбек Боронов учрашув ўтказиб, тергов ҳаракатини биргаликда олиб боришга келишиб олди.


Мақола муаллифи

Теглар

Сўх тумани

Баҳолаганлар

157

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг